«ботир зокиров» тегли мақолалар


Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади
16 октябр 2021, 19:56

Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

Президент қарори билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Келгуси ўқув йилидан бошлаб ОТМда бастакор, санъатшунос ва овоз режиссёрлари тайёрланади.

«Трест-12» 11,5 млрд сўмдан ортиқ дивидендлар тўлайди
14 сентябрь 2021, 17:54

«Трест-12» 11,5 млрд сўмдан ортиқ дивидендлар тўлайди

«Трест-12» компанияси 2020 йилги соф даромадидан 11,51 млрд сўм миқдорида дивидендлар тўлайди. Акционерлар орасидан жой олган қурилиш вазирининг рафиқаси ва ўғлига 3,1 млрд сўм ажратилади.

Марҳум Ботир Зокиров орден билан тақдирланди
27 август 2021, 00:15

Марҳум Ботир Зокиров орден билан тақдирланди

Президент фармони билан таниқли хонанда ва актёр Ботир Зокиров вафотидан сўнг «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди
9 июн 2021, 11:40

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.

«Истиқлол» концепцияси лойиҳаси яқин кунларда тасдиқланади — қурилиш вазири
26 апрель 2021, 23:28

«Истиқлол» концепцияси лойиҳаси яқин кунларда тасдиқланади — қурилиш вазири

Қурилиш вазири Ботир Зокиров Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида барпо этиладиган «Истиқлол» концепцияси лойиҳа яқин кунларда тасдиқланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, президент танлов иштирокчиларининг лойиҳалари билан танишиб, танлов муддатини яна 10 кунга чўзиш топшириғини берган.

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди
15 апрель 2021, 16:12

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг